Илмий ишлар
СамМИ нинг 2009 йилдаги илмий–тадкикот ишларининг режалари ва уни бажарилиши хакида.
СамМИ профессор–укитувчиларининг асосий илмий йуналиши согликни саклашнинг ва тиббий таълимнинг устивор муаммоларига багишланган ва Фан ва Техника Давлат дастурига кирган “Оналар ва болалар соглигини мухофаза килиш регионал хусусиятларни хисобга олган холда диагностик, даволаш ва профилактик усулларни ишлаб чикиш” муаммоларига каратилган. Институт олимлари томонидан морфологик кафедра илмий ходимлари томонидан “Ички органларнинг экологик мухит таъсирида морфофункционал узгаришлар” мавзусида фундаментал илмий–тадкикот ишлари олиб борилмокда.
УзР ССВ лиги томонидан аникланган 5 та устивор йуналишлар буйича илмий–тадкикот ишлари махсус кафедралар илмий ходимлари томонидан бажарилмокда.
1.Оналар ва болалар соглигини мухофаза килиш буйича регионал хусусиятларни хисобга олган холда диагностик даволаш ва профилактик усулларни ишлаб чикиш муаммолари».
2.Юрак–кон томирлари касалликларини диагностик ва даволаш усулларини ишлаб чикиш.
3.Одам экологияси ва согликни саклашни ташкил килиш.
4.Усма касалликларининг эрта диагностикаси ва янги даволаш технологияларини ишлаб чикиш.
5.Туберкулёз ва носпецифик упка–бронх касалликларининг янги диагностик ва даволаш технологиларини ишлаб чикиш.
Булар каторига “Юкумли ва паразитар касалликларни олдини олиш ва янги профилактик ва даволаш технологияларини ишлаб чикиш”, “Юрак–кон томирлари касалликларини олдини олиш ва янги даволаш технологияларини ишлаб чикиш ва амалиётига куллаш” мавзуларига каратилган.
2009 йилда Республика Фан ва Технологиялар Марказининг амалий лойихалари буйича грант асосида илмий–тадкикот ишлари бажарилмокда. Умумий молия хажми 53,350 млн сум. 79-сонли грант, лойиха мавзуси: «Разработка новых технологий диагностики, комплексного хирургического лечения перитонитов у девочек и сохранение их репродуктивного здоровья», рахбари: доц. Юсупов Ш.А., 220-сонли грант, лойиха мавзуси: «Усмирлик ёшида бронхиал астма ирсий-боглик булган шаклларининг диагностикаси, мукамаллаштирилган давоси, профилактикаси ва иммунореабилитациясининг янги тиббий», рахбари: проф. Хаитова Н.М., 289-сонли грант, лойиха мавзуси: «Одам организмидаги пероксид оксидланиш ферментлари даражасини аниклаш учун биосенсорлар ишлаб чикариш», рахбар: к.х.н. Юлаев М.Ф. Республика Инновация технологиялар гранти асосида килинаётган ишлар И-7-сонли грант, лойиха мавзуси: «Болалар хирургияси амалиётига уткир гематоген остеомиелитни комплекс хирургик даволашни янги усулларини тадбиг этиш», рахбар: проф. Шамсиев
А.М.
2. Самарканд Давлат медицина институтида хозирги кунда 5 та факультет фаолият курсатади:
1.Даволаш факультетида - 1388 та студент
2.Педиатрия факультетида - 1125 та студент
3.Олий маълумотли хамшира факультетида - 136 та студент
4.Касбий таълим ва тиббий педагогика факультетида – 237 та студент
СамМИда студентларнинг 2009 йилдаги умумий сони 2926 тани ташкил килади.
5.Врачлар малакасини ошириш факультетида 2009 йилда 2083 та шифокорлар тиббиётнинг турли сохалари буйича уз малакаларини ошириб, Согликни Саклаш муассасаларида хизмат килмокдалар.
Шу билан бир каторда 2009 йилдан бошлаб институтда янги таълим йуналиши – «Стоматология» очилди (40 студент).
2009 йилда институтда 39 та кафедра, 5 та курс, врачлар малакасини ошириш факултети фаолият курсатмокда. Профессор–укитувчиларнинг умумий сони 524 тага тенг, шулардан фан докторлари 63 та, шу жумладан профессорлар 42 та, фан номзодлари 192 та, доцентлар 105 та, катта укитувчилар 35 та, 278 та илмий унвонга эга булмаган педагоглардир. Илмий–тадкикот ишларини бажаришда 20 та аспирант, 48 та илмий изланувчилар хам самарали катнашдилар. Профессор-укитувчилар орасида 3 та Узбекистон Республикасида хизмат курсатган Фан арбоблари, 5 та Республикада хизмат курсатган Согликни Саклаш ходими фахрий унвонларига эга булган ходимлар фаолият курсатмокда.
3. Самарканд Давлат медицина институтининг 2009 йилдаги илмий–тадкикот ишларининг натижалари хакида
СамМИ профессор–укитувчиларининг 2009 йилдаги илмий–тадкикот ишлари натижасида турли касалликларни ташхиси, даволаш, олдини олиш янги технологияларга багишланган булиб, улар согликни саклаш амалиётининг барча сохаларида кулланилмокда.
2009 йилда якунланган илмий–тадкикот ишлари асосида 147 та илмий иш натижалари амалиётга кулланилди. Бажарилаган устивор илмий изланишлар натижасида 37 та янги диагностик усул амалиётга кулланилмокда, 92 та янги даволаш усули жорий килинди, 18 та касалликларнинг бирламчи ва иккиламчи профилактик усуллари тавсия килинди. Илмий–тадкикот ишларининг натижалари асосида 1 фан докторлари ва 10 номзодлик диссертациялари ёкланди. Илмий изланувчилар томонидан 5 та ихтирога патент, хамда 19 та рационализаторлик таклифлар тавсия килинди.
2009 йилда 53 та давлат руйхатидан утган илмий мавзулар буйича кафедраларда мустакил (инициатив) илмий–тадкикот ишлари давлат бюджетидан таъминланган холда бажарилиши давом эттирилади.
Институтда илмий–тадкикот ишларини мувофиклаштириш, самарадорлигини ошириш ва уларни бажарилишини назорат килиш учун 11 та илмий–муаммо комиссиялари тузилган ва бу комиссияларнинг фаолияти марказий илмий–муаммо комиссиялари томонидан назорат килинади.
2009 йилда институтнинг Марказий илмий–текшириш лабораторияси СамМИ ректорнинг карорига мувофик бюджетдан ташкари тушган маблаглар хисобидан илмий–тадкикот ишларини кафедралар билан хамкорликда уз фаолиятини давом эттирди ва ундаги иммуннологик, биохимик, морфологик булимларда замонавий илмий– текшириш усуллари йулга куйилди.
Институтнинг базаси – РИПИАТМ Самарканд болалар хирургияси филиалида (директор – проф. А.М. Шамсиев) хам куптармокли илмий–текшириш ва экспериментал лабораторияси мавжуд булиб, унда замонавий иммунологик, биохимик, морфологик, бактериологик ва экспериментал булимларда замонавий илмий–текшириш усулларини олиб борилади хамда бу лабораторияларда иктидорли студентлар, аспирантлар, магистирлар, докторантлар илмий–тадкикот ишларини олиб борилмокдалар.
4. 2009 йил илмий –тадкикот ишларининг натижалари
СамМИ да 2009 йилда олиб борилган илмий тадкикот ишлари натижасида 5 та монография, турта илмий туплам, учта укув кулланма чоп килинди.
2009 йилда профессор–укитувчилар томонидан согликни саклаш амалиётига ва укув жараёнига 113 та услубий кулланмалар нашр килинди, шу жумладан укув–услубий кулланмалар 86 та, 27 та амалиёт врачлар учун услубий кулланмалар тайёрланди. Илмий ходимлар томонидан 4 та ахборот хатлари нашр килинди.
Согликни саклаш амалиётига кулланилган ишларининг 35 таси Республика микёсида кулланилмокда, 42 таси Самарканд вилояти ва шахар микёсида кулланилмокда, 71 таси клиника ва шифохоналарда кулланилмокда.
2009 йилда институт профессор–укитувчилари 21 та хорижий анжуманларда, Республика анжуманларида – 105 та, Самарканд шахарда утказилган конференцияларида – 2010 та илмий ходимлар катнашган.
2009 йилда амалиёт шифокорлар учун 11 та илмий–амалий конференциялар хамда семинарлар утказилиб ва бу анжуманларда илмий–тадкикот ишлари натижалари асосида янги диагностик ва даволаш технологиялари мухокама килинди.
2009 йилда СамМИ профессор–укитувчилари томонидан 1300 та илмий макола чоп килинган, шу жумладан хорижий нашрларда ва МДХ давлатларида 260 та, Республика илмий нашрларида 523 та, махаллий нашрларида 517 та.
Ёш олимлар томонидан 2009 йилда 1 та докторлик, 10 та номзодлик диссертациялари ёкланган.
5. докторантура ва аспирантуранинг натижалари
Узбекистон Республикаси Фан ва техника давлат марказининг Самарканд медицина институтида аспирантура ва докторантура оркали ихтисосликлар буйича илмий–педагогик кадрлар тайёрлаш хукукини берувчи № 006 ракамли 2000 йил 15 ноябрдаги ва 2005 йил 1 ноябрдаги № 007 сонли гувохномасига мувофик институтда 1 та мутахассислик буйича докторантура ва 17 та мутахассислик буйича аспирантура мавжуд.
Докторантурада тахсил олаётганлар йук.
2009 йилда аспирантурага 7 киши аспирантурага кабул килинди.
Аспирантурани 8 киши битирди, шулардан 4 нафари институтда ассистент лавозимида колдирилди, 4 нафари Самарканд вилоят Согликни саклаш бошкармаси ихтиёрига юборилди. 3 та аспирант шахсий режани бажармаганлиги сабабли укишдан четлаштирилди.
2010 йили учун 20 та мутахассислик буйича (9 мутахассислик буйича институтга ва 11 мутахассислик буйича максадли) аспирантурага кабул килиш учун танлов эълон килинган.
6. студентлар ва ёш олимларнинг илмий тадкикот ишларида катнашиши
Самарканд давлат медицина институтида «Иктидорли ёшлар билан ишлаш булими» Узбекистон Республикаси Олий ва урта махсус таълим вазирлигининг 1998 йил 10-июлдаги 185-сонли «Иктидорли студентларни излаш, аниклаш ва уларни максадли тайёрлаш» тугрисидаги буйруги асосида иш олиб боради. Ушбу буйрук асосида «СамМИ иктидорли ёшлар билан ишлаш булими Низоми» ишлаб чикилди ва у 2005 йил 25 апрелда институт ректори томонидан тасдикланиб, булим тузилди ва булим бошлиги хамда унинг ёрдамчиси институт тарихида биринчи марта тайинланди.
Иктидорли студентларни танлашда уларни хар бир кафедра ва курсдаги фан йуналишидан ташкари яна куйидаги мезонларга ва талабларга жавоб бериши кузда тутилади:
1) Маданий-маърифий дунё карашнинг ижобийлиги;
2) Студентлар илмий жамиятида фаол иштироки;
3) Компьютер саводхонлиги;
4) Чет тиллардан (инглиз, немис, француз) бирини билиши;
5) Рус тилини мукаммал билиши;
6) Аъло бахоларга укиши;
СамМИ госпитал болалар (каф. мудири проф. А.М. Шамсиев) хирургияси кафедраси илмий жамияти аъзолари (Сатаров Б., 6-курс, Юсупов Ш., 4-курс, Алиев Ф., 4-курс, Валиев Ф., 4-курс, Акилов У., 4-курс) 2009 йил 21-23 апрель кунлари Ставрополь шахрида булиб утган XVI Россия студентларининг илмий анжуманида муваффакиятли иштирок этишиб, I урин ва олтин медални кулга киритишди.
2009 йилда танловга катнашган 7 нафар иктидорли студентлардан Шодиев Анвар, 7-курс, Мардонов Жамшид, 7-курс, Давлатов Салим, III курс магистратура резиденти Президент Давлат стипендиясига, нафари Каримова Дилфуза, 7 курс, Кулдашева Дилдора, 6-курс, Исламов Жамшид, 7-курс Ибн Сино номли Давлат стипендиясига номзод килиб курсатилди. Шулардан Кулдашева Дилдора Ибн Сино номидаги Давлат стипендияси стипендианти булди.
Институтимизда энг фаол ва аълочи иктидорли студентларимизнинг мехнатини янада юксак кадрлаш максадида академиклар У.О.Орипов, Р.М.Хайитов ва И.З.Зокиров хамда профессор У.К.Вахобова номидаги шахсий стипендиялар таъсис этилди ва унга 16 нафар студентларимиз лойик топилди:
2008-2009 укув йилида иктидорли талабаларга (22 нафар) диссертацион мавзудаги илмий изланишлар ишониб топширилди.
2009 йилда 19 нафар талаба олимпиаданинг II республика боскичида катнашиб 1 та II урин ва фахрли уринларни эгалладилар.
401 гурух студенти Рустамов Жамолнинг «Fond Forum» танлови голиби булди.
2009 йил 29 май куни СамМИ иктидорли талабаларининг навбатдаги 63- илмий анжумани булиб утди. Бу йилги конференцияда институтимизнинг МДХ давлатлари медицина институтлари, республикамиздаги бошка олий укув юртлари хамда коллежлар билан хар томонлама алокаси айникса сезилди. Анжуманда Россиянинг Ижевск медицина академияси, Тошкент медицина академияси, Самарканд давлат университети, Самарканд иктисодиёт ва сервис институти ва медицина коллежлари талабалари уз илмий маколалари билан иштирок этишди.
Анжуманда карийб 1500 нафар студент иштирок этиб, улардан 150 дан ортиги маъруза килишди, 200 га якин стенд кургазмалари намойиш этилди. Тупламда 500 дан ортик илмий ишлар чоп этилди. Бу курсаткичлар анжуманнинг юкори даражада ташкил килинганидан дарак беради.
Йил давомида студентларимизнинг илмий фаолияти оммавий ахборот воситаларида ёритиб борилди.
7. самарканд давлат медицина институти халкаро хамкорлиги ва чет давлатлар билан илмий алокалари ва уларнинг натижалари
Республикамиз уз мустакиллигини кулга киритиши ва таълим тизимидаги конуни кабул килиниши натижасида мамлакат олий укув юртлари хорижий укув юртлар ва алохида олимлар билан тугридан–тугри алока урнатиш имкониятига эга булишди. Шуни кайд килиш керакки Россия Давлат тиббиёт университети билан тузилган укув – илмий йуналишлари, кадрлар алмашиш, малака ошириш сохалари буйича самарали ишлар олиб борилмокда.
Хозирги вактда институт томонидан Россияни 5-та тиббий олий укув юртлари (Россия давлат медицина университети, Россия тиббиёт Академиясини онкология илмий маркази, Ижевск тиббиёт академияси, Россия Федерациясининг урология илмий–текшириш институти, Урал давлат медицина академияси) ва Австриянинг Грац медицина университети билан хамкорлик тугрисида шартнома ва Меморандумлар имзоланган.
Узбекистон Республикаси Согликни Саклаш Вазирлигининг 2009 йил 17 августдаги 251-сонли Карорига билан Самарканд давлат медицина институтида 2009 йил 19-21 октябрь кунлари «Медицинада янги технологиялар: хирургия, болалар хирургияси ва радиология» мавзусида халкаро илмий-амалий семинар утказилди. 2008 йил СамМИ ва Австриянинг Грац Медицина Университети узаро хамкорлигини икала олийгох ректорлари – профессор А.М. Шамсиев ва профессор Д. Смолли томонларидан Меморандум имзоланган. 2009 йил 7 ноябрь куни Самарканд давлат медицина институтида «Перспективы развития научного и образовательного сотрудничества между Самаркандским государственным медицинским институтом и Российскис государственным медицинским университетом» мавзу буйича халкаро илмий-амалий семинар утказилди. Шу семинарда юкоридаги олийгохларнинг ректорлари, кафедра мудирлари, докторантлар, аспиранталр, магистрлар ва клиник ординаторлар иштирок эттилар. Самарканд давлат медицина институти ва Россия давлат медицина университети узаро хамкорлиги иккала олийгох ректорлари – профессор А.М. Шамсиев ва профессор Н.Н. Володин томонларидан илмий ва таълим сохасидаги хамкорлик хакида Меморандум имзоланган.
2009 йил 21-23 апрел кунларида СамМИ илмий ишлар буйича проректори, доцент Ш.А. Юсупов ва ВМОФ болалар хирургияси курс мудири доцент Ж.А. Шамсиев Ставрополь Давлат Медицина Академиясида утган «Болаларда орттирилган ичак тутилиши» мавзуси буйича утказилган Халкаро болалар хирурглари симпозиумида маърузалар билан катнашиб келдилар. Бундан ташкари, 2009 йил 21-23 апрел кунларида болалар хирургия кафедраси ходимлари ва студентлар илмий тугарак катнашчилари (кафедра мудири профессор А.М. Шамсиев) Ставропольдаги Ставрополь Давлат Медицина Академиясида утган «Болалар хирургияси, анестезиология ва реаниматологиянинг долзарб муаммоллари» буйича Студентларнинг XVI Россия илмий конференциясида катнашиб биринчи уринни эгаллаб келди, олтин медалларга сазовор булдилар. Куйидаги студентлар совриндор булганлар: Саттаров Б (1 урин. 1 даражали диплом), Юсупов Ш. 1 урин (1 даражали диплом), Акилов У., Валиев Ф., Алиев Ф 2 уринни эгалладилар (2 даражали диплом).
Институт томонидан назорат килинаётган «Саломатлик» лойихасида иштирок этмокда. Институтда умумий амалиёт врачларини укитиш буйича иккита марказ ташкил этилган. Бу марказ укитувчилари эса хорижий марказларда (Эстония, Тарту) таълим олишган ва олишмокдалар. Масалан, СамМИ даволаш факультетининг 2-сон УАШ-кафедраси ассистенти Г.И. Суннатова ва 2-сон Укув маркази ассистенти Н.Э. Юлдашовалар 2009 йилнинг 3 мартдан то 2009 йилнинг 13 мартга кадар Эстониянинг Тарту шахридаги Тарту Университетига карашли тиббиёт факультетида булиб умумий амалиёт шифокорларнинг тайёрлаш буйича уз педагогик малакаларини ошириб кайтиб келишган.
Институтнинг даволаш факультетининг травматология ва ортопедия кафедрасининг доценти А.А. Ахтамов 2009 йил 9 мартдан то 2009 йилнинг 10 апрелига кадар Украинанинг пойтахти Киев шахрида жойлашган Киев Медицина Институтида уз педагогик малакасини оширди ва якунланган докторлик диссертацияни мухокамадан утказиб келди. Хамда СамМИ педиатрия факультети акушерлик ва гинекология кафедрасининг ассистенти А.К. Бердиев 2009 йилнинг 30 мартдан то 27 апрелгача Москва Медицина Академиясида педагогик ва акушерлик-гинекология сохаси буйича уз малакасини оширди. Бундан ташкари СамМИ 2-сон УАШ-терапия кафедраси ассистенти Ш.Х. Зиядуллаев 2009 йилнинг 10-27 апрель кунларида АКШ мамлакатида булиб утган «Иммунопрофилактика ва иммуномониторинг» мавзуси буйича III-чи Халкаро конференцияда катнашиб уз малакасини ошириб келган.
Институтнинг неврология кафедрасининг мудири, профессор А.Т. Джурабекова Украина мамлакатининг пойтахти Киев шахрида 2009 йилнинг 16-21 апрель кунларида булиб утган «Бош мия кон айланишининг уткир бкзилишлари» мавзусига багишланган семинарда фаол иштирок этиб маъруза билан чиккан, хамда 2009 йилнинг 15-22 июнь кунларида Австриянинг Вена ва Зальцбург шахриларида булиб утган «Неврологические заболевания – нейропротекция» мавзуси буйича русийзабон мамлакатларидан ташриф буюрган неврологлар учун ташкил килинган Халкаро конференцияда катнашиб уз малакасини оширган.
Мазкур институтнинг биохимия кафедраси мудири, профессор К.А. Аскаров Россиянинг Иваново шахрининг давлат киме-технологик университетида 2009 йилнинг 1-4 июлида «Порфиринлар ва уларнинг аналогларнинг физик ва координацион биокимёси» мавзуси буйича булиб утган Халкаро конференциясининг ташкилий кумитаси аъзоси сифатида маърузалар билан чикишлар килиб уз малакасини оширган.
СамМИ 1-сон УАШ-тайёрлаш Укув маркази директори, доцент Ш.А. Хусинова Францияда 2009 йилнинг 30 май – 2 июнь кунларида булиб «Юрак етишмовчилиги» мавзусига багишланган Халкаро конгрессда катнашган.
Профессор Мамадалиев А.М. 2009 йилнинг 30 август – 4 сентябрь кунларида АКШда (Бостон шахрида) булиб Бутунжахон Нейрохирурглар Федерацияси томонидан ташкил этилган «Нейрохирургиянинг долзарб муаммолари» мавзусига багишланган XIV-чи Халкаро Конгрессида катнашиб маъруза килиб чикди.
СамМИ 2-сон УАШ-терапия кафераси мудири, профессор Н.М. Хаитова Австриянинг Вена шахрида 2009 йилнинг 12-16 сентябрь кунларида булиб утган XIX-чи Европа Респиратор Жамиятининг Халкаро конгрессида иштирок этган ва «GLN27GLU полиморфизм гена β2-адренорепептора в узбекской популяции у больных бронхиальной астмой» мавзуси буйича маъруза килган.